10:14 / 29.04.2017
4443

Трамп АҚШни саккиз йил давомида бошқармоқчи эканини айтди

АҚШ раҳбари Дональд Трамп Fox News’га берган интервьюсида Қўшма Штатлар президенти лавозимида саккиз йил қолмоқчи эканини маълум қилди.

Трамп унинг учун битта президентлик муддати етарли бўладими, деган саволга вазиятга қараб иш кўришини айтган.

-  Эҳтимол, бу бироз кўпроқ вақтни талаб этар, бироқ ўйлашимча, биз ҳаммасини яхши уддаламоқдамиз, ҳаммаси жойида. Мен кимдир ўтган юз кунда мендан кўра кўпроқ нарса қилган, деб ўйламайман. Аммо ҳар доим айтганман, бу тўрт йил эмас, балки саккиз йил бўлади, - дея маълум қилган Трамп.

Top