Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда торнадо ва тошқинлар туфайли 11 киши ҳалок бўлди
АҚШнинг марказий қисмида юз берган табиий офатлар туфайли камида 11 киши ҳалок бўлди, 10 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Техас штатининг шарқида 4 киши торнадо қурбонига айланди. Арканзасдаги тошқинлар оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 2 бола бедарак йўқолган. Болаларни улар ўтирган машина кучли оқим билан кўприкдан ювилиб кетгандан кейин топиша олмаяпти.
Яна бир қизча мактаб спорт майдончасида ҳалок бўлди, кучли шамол унинг устига футбол дарвозасини итқитиб юборган. Бу фожиа Теннессида юз берди.
Миссури штати раҳбарияти тошқин оқибатида 2 киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Миссисипида ёмон об-ҳаво бир кишининг умрига зомин бўлди.
Аввалроқ Миссури ва Оклахома штатларида фавқулодда вазиятлар тартиби киритилгани маълум қилинганди. Техасда эса Далласдан шарқда жойлашган бир нечта кичик шаҳарга бир сутка ичида 4 та торнадо ёпирилган.
Мавзуга оид
09:02 / 20.06.2026
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026