16:46 / 01.05.2017
4825

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” биринчи чоракда ташувлар ҳажмини оширди

Фото: Ўзбекистон ҳаво йўллари

2017 йилнинг биринчи чорагида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси йўловчи ва юк ташиш ҳажмини оширди. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилди.

Жорий йилнинг январь-март ойларида МАК 5211 рейсни амалга оширди ва 563,1 минг йўловчини ўз манзилига етказди (ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда мос равишда 204 та ва 27,5 мингга кўпроқ). Йўловчи ўриндиғи бандлиги 75,01 фоизни, тижорий юклама эса – 54,69 фоизни ташкил қилган.

Юк авиаташувларининг ўсиши 24,3 фоизга тенг бўлди. Ҳаммаси бўлиб 11,1 минг тонна юк, жумладан, пулли багаж ва почта олиб ўтилган. МАК юк самолётларида 274 та рейс амалга оширилди, 6900 тонна юк ўз манзилига етказилди. 

Уч ой давомида МАК 75 та йўловчи ва 27 та юк чартер рейсларини бажарди.

Жорий йилда Лаҳор (Покистон) ва Душанбе (Тожикистон)га рейслар очилди. Malaysia Airlines, Asiana Airlines, Azerbaijan Airlines, Singapore Airlines, Turkish Airlines, «Украина халқаро авиалиниялари» билан махсус прорейтлик келишувлари имзоланди. Германиянинг Deutsche Bahn темир йўл компанияси билан Rail&Fly битимига эришилди.

Top