Жамият | 00:16 / 03.05.2017
5816
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда барча дори-дармонлар нархи давлат томонидан тартибга солинади

Қозоғистонда энди барча дори-дармонлар нархи давлат томонидан тартибга солинади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги масъул котиби Болат Токежанов маълум қилган, дея хабар тарқатмоқда «Қазақпарат».

«Нархларни ҳосил қилишнинг янги тизими дори-дармон воситаларининг ҳам улгуржи, ҳам чакана нархларини қамраб олади. Биз барча дори-дармонлар воситалари нархи давлат томонидан тартибга солинишига эришамиз. Бизда ҳозир Қозоғистон миллий дори-дармон формуляри мавжуд. У ерда Қозоғистонда рўйхатга олинган, самарадорлиги исботланган уч мингга яқин дори-дармон воситалари бор. Дори-дармонларни тарқатишга келсак, биз ўз ёндашувимизни жорий этмоқчимиз. Бизда 2021 йилгача миллий дори-дармон сиёсати қабул қилинган, унинг доирасида биз дори-дармон воситаларини рецепт орқали сотиш усулига ўтишни мўлжалламоқдамиз», — деди Болат Токежанов.

Унинг сўзларига кўра, лойиҳа доирасида соғлиқни сақлаш ва тиббиёт технологиялари соҳасидаги энг илғор тажрибалардан фойдаланилади. Асосий мақсад — ижтимоий тиббий суғурта тизимининг ҳаммабоплигини таъминлаш.

Лойиҳа доирасида Ягона миллий соғлиқни сақлаш тизимини шакллантириш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган қўллов амалга оширилган.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид