Жаҳон | 19:35 / 04.05.2017
9863
2 дақиқада ўқилади

Елизавета II ва шаҳзода Филипп омма олдида кўриниш берди

Фото: Getty Images

Буюк Британия қироличаси Елизавета II турмуш ўртоғи Эдинбург ҳерцоги шаҳзода Филипп билан омма олдида кўриниш берди. Sky News телеканали томонидан намойиш этилган кадрларда қироллик оиласининг Сент-Жеймс саройидан чиқиши тасвирланган. У ерда “Хизматлари учун” орденининг топшириш маросими бўлиб ўтди.

Букингҳем саройи 4 май куни 10 июнь санасида 96 ёшга тўладиган Эдинбург ҳерцоги куздан бошлаб қироллик оиласи аъзоси сифатидаги мажбуриятларидан озод этилиши ҳақида маълум қилди. 

Монарх қароргоҳида ҳам Филипп куздан бошлаб ташрифлар ёки расмий тадбирларда иштирок этиш учун таклифлар қабул қилмаслигини таъкидлаб ўтишди, бироқ у ўзи истаган тадбирга бориши мумкин. Шунингдек у 780 та жамоат ташкилоти таркибига киради ёки уларни бошқаради, аммо уларнинг фаолиятида фаол равишда иштирок этмайди.

Аввалроқ Букингҳэм саройи вакили бугун қироллик қароргоҳларининг барча ходимлари Лондонга етиб келиши ва шошилинч йиғилиш ўтказилиши Буюк Британия қироллиги хонадони ташаббуси билан бўлгани, аммо бу туфайли ташвишга тушишга ҳожат йўқлиги ҳақида маълум қилгани борасида хабар бергандик.

Мавзуга оид