Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Елизавета II’нинг турмуш ўртоғи «ишдан кетади»
Эдинбург ҳерцоги, Буюк Британия қироличаси Елизавета II’нинг турмуш ўртоғи шаҳзода Филипп шу йилнинг кузида қироллик мажбуриятларидан бутунлай озод этилади. Ушбу ташаббус унинг ўзи томонидан билдирилган ва қиролича томонидан маъқулланган.
Қайд этиш керакки, шаҳзода шу йил июнида 96 ёшга чиқади.
У шундан кейин расмий маросимларда иштирок этмайди.
«Шаҳзода Филипп август ойига белгиланган маросимларга қиролича ҳамроҳлигида ташриф буюради. Шундан сўнг ҳерцог янги таклифларни қабул қилмайди ва унинг омма олдида чиқишини кам кўра бошлаймиз», - дейилган Букингҳэм саройи берган хабарда.
Бундан олдинроқ Елизавета II’нинг шахсий котиби Кристофер Гейдт қироллик хонадон хизматчиларининг барчасини шошилинч равишда Лондонга чақиргани, бунинг ортидан фавқулодда хабар эълон қилиниши кутилаётгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
21:46 / 23.11.2024
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
10:59 / 07.11.2024
Қиролича Елизавета II ва шаҳзода Филиппнинг тўйидаги торт бўлаги кимошди савдосида сотилди
21:51 / 13.09.2024
Британияда Елизавета II нинг янги ҳайкали пайдо бўлди. У кўплаб баҳсларга сабаб бўлмоқда
18:36 / 01.01.2023