Обама Франция президенти сайловларида Макронни қўллаб-қувватламоқда
АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама французларни Франция президенти сайловларининг 7 майда ўтадиган якуний босқичида Эмманюэль Макронга овоз беришга чақирди. Обаманинг тегишли видеомурожаатини Макроннинг ўзи твиттердаги саҳифасида жойлаштирди.
"Мен Франциядаги барча дўстларим сиз муваффақият қозонишингиз учун қанчалик қайғураётганимни билишларини истайман. Мен шунингдек сизни олдинга Эмманюэль Макрон олиб боришини қўллаб-қувватлашимни билишингизни истайман", деб мурожаат қилган францияликларга Обама.
Обама шунингдек Макрон билан унинг ҳаракати ва Франция келажаги ҳақида гаплашганини айтган. Обаманинг айтишича, Франциядаги сайловлар мамлакатнинг келажаги учун жуда муҳимдир. "Франциянинг муваффақияти бутун дунё учун муҳимдир", деб айтган Обама.
"У француз халқининг порлоқ келажаги учун жон куйдиради ва одамларнинг қўрқуви эмас, умидига таянади", деб қўшимча қилган Обама Макроннинг рақиби Марин Ле Пеннинг сўзларига киноя қилиб.
Мавзуга оид
20:25 / 22.09.2024
Францияда узоқ муддатли сиёсий инқироздан кейин янги ҳукумат тасдиқланди
21:36 / 21.09.2024
Францияда талабалар археологик қазиш ишлари давомида 200 йиллик мактубни топди
12:10 / 21.09.2024
Украина ҳарбий учувчилари Францияда тайёргарликни якунлади
23:37 / 14.09.2024