Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сомалида отиб ташланган вазирни жангари деб ўйлашган
Фото: AP
Сомали хавфсизлик хизматлари ходимлари чоршанба куни пойтахт Могадишода жамоат ишлари ва мамлакатни қайта тиклаш бўйича вазирини отиб ташлашган. Полициядагиларнинг Рейтер агентлигига маълум қилишларича, вазирни тушунмовчилик туфайли исломий жангари деб ўйлашган.
Илгарироқ, Сомали ҳисоб палатаси раисининг тансоқчилари жамоат ишлари ва мамлакатни қайта тиклаш бўйича вазири Аббос Абдуллоҳийни мамлакат пойтахти Могадишонинг марказида отиб ташлашгани ҳақида хабарлар берилган эди. Соқчилар президент саройининг олдидаги назорат-ўтказиш пунктида вазир келаётган автомобилга қарата ўт очишган. Ўт очишнинг сабаблари ва тафсилотлари келтирилмаётган эди.
Могадишо мэрлиги вакили Абдулфаттоҳ Умарнинг Ҳаланийнинг баён қилишича, вазир «хато туфайли» ўлдирилган. «Улар автомобилга қарата тасодифан ўт очишган», — деган у. Полиция вакили Нур Ҳуссайннинг сўзларига кўра, кўчаларда патруллик қилаётган хавфсизлик хизмати ходимлари кўчалардан бирини тўсиб турган автомобилни кўриб қолган ва уни жангарилар бошқараётган дея гумон қилиб, ўт очган.
Сомалида марказий ҳукуматга қарши қуролли курашаётган ҳамда БМТнинг инсонпарварлик фаолиятига тўсиқ бўлаётган «Аш-Шабоб» террорчилик ташкилоти фаолият олиб боради. Гуруҳ АҚШнинг террорчилик ташкилотлари рўйхатига 2008 йилда киритилган ва унга нисбатан мамлакат ҳудудида санкциялар амал қилади.
Мавзуга оид
19:19 / 01.12.2025
Қувада эркак турмуш ўртоғи ва икки фарзандини ўлдирганликда гумонланмоқда
14:56 / 27.11.2025
Сомалининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
16:28 / 20.11.2025
Кундалик фош қилган қотиллик – Қозоғистондаги шов-шувли жиноят ишида ҳукм ўқилди
21:31 / 10.11.2025