Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига 10 нафар боксчисини юборади
“Ўзбекистон” универсал спорт мажмуасида Бокс бўйича Осиё чемпионатининг финал жанглари давом этмоқда. Бугунги жанглар натижасига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси Бокс бўйича Германияда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатида тўлиқ таркибда иштирок этади.
Тошкентда бўлиб ўтаётган Бокс бўйича 29-Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, чорак финалда қозоғистонлик тажрибали боксчи Василий Левитга имкониятни бой берган ўзбекистонлик боксчи Санжар Турсунов ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди. Санжар эронлик Салар Ғуломийга қарши рингга чиқиб, уни мағлуб этди.
Эслатиб ўтамиз, Бокс бўйича Жаҳон чемпионати Германиянинг Ҳамбург шаҳрида 23 августдан – 4 сентябргача бўлган муддатда ўтказилади.
Бугунги финал жангларини Kun.uz'нинг YouTube порталидаги канали орқали кузатиш мумкин.
Мавзуга оид
22:03 / 20.04.2025
Фантастик финал. Ўзбекистон ўсмирлари 9 киши бўлиб ўйнаб Осиё чемпионига айланди
12:49 / 14.02.2025
Чемпионлар ватанга қайтишди
15:20 / 12.02.2025
Ўзбекистон ампутантлар жамоаси Осиё чемпиони бўлди
22:36 / 28.12.2024