09:09 / 06.05.2017
6000

WikiLeaks Макрон электрон мактубларининг "ўғирлангани" ҳақида хабар қилди

Фото: AFP 2017 / Stringer

Махфий маълумотларни ошкор қиладиган WikiLeaks ташкилоти Франция президентлиги учун номзод Эммануэль Макрон қароргоҳининг электрон мактублари ўғирлангани ҳақида хабар қилди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.

"#MacronLeaks 2017 йил 24 апрелгача бўлган юз минглаб суратлар, мактублар ва иловаларга эга. Унинг умумий ҳажми 9 Гбдир", — деб ёзилган ташкилотнинг Twitter саҳифасида.

WikiLeaks қайд этишича, ушбу ўғирланиш "сайловларга таъсир кўрсатиши учун жуда кеч амалга оширилган". Айни вақтда сайт ходимлари тармоққа қўйилган маълумотларнинг айрим қисмларини ўрганмоқда. 

Президентлик учун номзод қароргоҳи бу воқеага муносабат билдириб, хакерлик ҳужумларини қоралади. 

Эслатиб ўтамиз, 23 апрель куни Франция президентлиги учун биринчи тур сайловлар бўлиб ўтган эди. Унда Макрон 24,01 фоиз, унинг рақиби Марин Ле Пен 21,3 фоиз овоз тўплаганди. 

Франциядаги иккинчи тур президентлик сайлови эртага, 7 май куни бўлиб ўтади. Энг яхши натижа кўрсатган икки сиёсатчи сайловчилар ишончи учун кураш олиб боради. 

Top