Ўзбекистон | 14:10 / 07.05.2017
64706
1 дақиқада ўқилади

Президентнинг кутилмаган ташрифи амалга оширилган поликлиника раҳбари ишдан олинди

Фото: Президент матбуот хизмати

Яшнобод тумани ҳокимиятида маъмурият вакиллари ва фаоллар иштирокида ўтказилган йиғилиш вақтида мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев тумандаги аянчли вазият ҳақида сўзлади. Бундай вазият айниқса президентнинг кутилмаган ташрифи амалга оширилган 32-оилавий поликлиникага тааллуқли экани қайд этилди.

Президент поликлиника ҳовлисини ёввойи ўтлар босиб кетганини ва оддий санитар ва гигиеник нормаларга риоя қилинмаганини таъкидлаб ўтган.

«Кун.uz» манбасининг маълумот беришича, президент шаҳар ҳокимига ушбу поликлиника бош шифокорини лавозимидан четлаштириш, шунингдек, қисқа мухлат ичида туманнинг барча тиббиёт муассасаларини тартибга келтириш топшириғини берган.

Видео: Шавкат Мирзиёев кутилмаганда оилавий поликлиникага ташриф буюрди

Мавзуга оид