Жамият | 13:11 / 03.06.2024
5383
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда аёл қўшнисига куч ишлатиб, сочидан судраган шахс руҳий-асаб касалликлари шифохонасига жойлаштирилди

Ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Фуқаро руҳий-асаб касалликлари шифохонасига жойлаштирилган. 

Фото: ИИББ

Ижтимоий тармоқларда эркак киши аёл кишига қўл кўтарганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Жорий йилнинг 1 июн куни тахминан соат 17:00 ларда Яшнобод тумани, Оҳанграбо кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида можаро юз берган.

1998 йилда туғилган, руҳий-асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турувчи А.А. қўшниси, 1986 йилда туғилган Н.Х. ва унинг вояга етмаган фарзандлари билан ўзаро тортишиб қолган. Сўнг А.А. фуқаро Н.Х.ни сочидан судраб куч ишлатган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Фуқаро А.А. руҳий-асаб касалликлари шифохонасига жойлаштирилган. 

Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, дейилади ИИББ хабарида. 

Мавзуга оид