Кеча, 14 июл куни соат 22:10 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани, «Ватандош» МФЙ, Тузел даҳаси 12А-уйдаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 22:18 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 22:33 да ўчирилган.
Содир бўлган ёнғин натижасида хонадондаги уй жиҳозлар ёнган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.















