Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макрон «Олға!» партияси раиси лавозимини тарк этди
Франциянинг янги сайланган президенти Эммануэль Макрон 14 май куни давлат раҳбари лавозимига киришиши муносабати билан «Олға!» партияси раиси лавозимини тарк этди. Бу ҳақида партия бош котиби Ришар Ферран матбуот анжуманида маълум қилди. «Олға!» партияси Twitter'ида шу ҳақида хабар берилди.
Анъанага кўра, сайловлардан кейин янги президент ўзининг партиялардаги лавозимларини тарк этади. Ферраннинг сўзларига кўра, партия раиси вазифаларини вақтинчалик бажарувчи этиб Катрин Барбару тайинланган.
Бундан ташқари, Ришар Ферран партия номининг «Олға!»дан «Олға, Республика!»га ўзгарганини маълум қилди. У июнь ойида бўлиб ўтадиган парламент сайловларида партия барча сайлов участкаларида Франция Миллий кенгашидаги ўринлар учун кураш олиб боришидан воқиф этди.
Мавзуга оид
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026