Спорт | 15:45 / 08.05.2017
11449
1 дақиқада ўқилади

Марадона яна Осиёда ишлайдиган бўлди

Собиқ футболчи, Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Диего Марадона БААнинг «Ал-Фужайра» жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб расмий твиттери хабар тарқатди.

56 ёшли аргентиналик бу орқали учинчи бор ўзини мураббий сифатида синаб кўрадиган бўлди. Олдинроқ у Аргентина терма жамоаси (2008-2010)  ва БААнинг «Ал-Васл» (2011/12) клубларини бошқарганди.

​Маълумот учун, «Ал-Фужайра» БААнинг нуфузи бўйича иккинчи дивизионида тўп суради ва юқори дивизионга чиқиш учун кураш олиб бормоқда.

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид