Металл конструкция – нақдингизни, асосийси вақтингизни тежайди!
Бугунги кунда қурилиш материалларининг турлари кўпайиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Шулардан бири – металл конструкциялар дунё бўйлаб кенг тарқалмоқда. Буни биринчи галда шундай изоҳлаш мумкинки, бинолар конструкциясида арматура ёки бошқа металл мосламалардан фойдаланиш иқтисодий жиҳатдан анча фойдали ҳисобланади. Шу билан нафақат маблағ тежалади, балки бино каркасининг қаттиқлиги ва пишиқлиги таъминланади.
Металл конструкциялар нима? Металл конструкция – ўзига хос конструктор бўлиб, ундан қурилаётган бино ёки иншоотнинг каркаси йиғилади. Металл конструкциялар махсус саноат фабрикалари ва заводларида ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқарувчиларнинг аксарияти ҳар қандай мураккабликдаги жиҳозларни ясаш баробарида уларни қурилиш майдонига етказиб бериш хизматини ҳам кўрсатади.
Металл конструкциялар ўлчами, тайёрланиш усули, конфигурацияси ва қўлланилиши жиҳатидан фарқланади. Металл конструкциялар, шунингдек, темир-бетон конструкцияларга қараганда қатор устун жиҳатларга ҳам эга. Булар вазнининг енгиллиги, монтаж ҳамда демонтаж ишларининг қулайлиги, ташишнинг осонлиги, тезлик билан тиклаш имконияти.
Ҳозирда, айнан шундай конструкциялардан йирик савдо марказлари ҳамда қисқа муддатларда қурилиши талаб қилинган кўплаб бинолар барпо қилинмоқда.
Таъкидлаш жоиз, аксарият ишлаб чиқарувчилар нафақат маълум бир турдаги конструкцияларни, балки буюртмачи хоҳиш-истагидан келиб чиққан ҳолда ностандарт моделларни ҳам ишлаб чиқаради. Бундай ишлар, шубҳасиз, махсус чизмалар ва техник ишланмалар ёрдамида амалга оширилади. аксар ҳолларда ишлаб чиқариш ва уларни ўрнатиш жараёни буюртмачилар тақдим этган чизмалар асосида бажарилади.
Металлоконструкцияларни монтаж қилиш, белгиланган жойга келтириб ўрнатиш хусусида сўз юритилганда, у турли усулларда амалга оширилишини таъкидлаш мумкин. Бунда, шубҳасиз, биринчи ўринда сифат туради. Юқори малака ва тажрибага эга мутахассислар бу борада юқори натижаларни таъминлай олишади. Монтаж қилиш қиймати эса конструкциялар мураккаблиги, бажариладиган ишлар ҳажми, ўрни, қурилиш ишларини ўтказиш вақти, қўшимча коммуникациялар бор-йўқлиги ҳамда бошқа қатор жиҳатларга боғлиқ бўлади.
Металл конструкцияларни лойиҳалаш, уларни ишлаб чиқариш ва монтаж қилиш – буларнинг барчаси замонавий қурилиш соҳасининг энг ёш, аммо истиқболли йўналишидир. Шундай экан, ҳар бир соҳада бўлгани каби бунда ҳам ўз ишининг усталарига мурожаат қилиш фойдадан холи бўлмаслиги сир эмас.
Ўзбекистонда эса, металл конструкцияларни ишлаб чиқариш билан "HAKIM METALL STROY" масъулияти чекланган жамияти шуғулланади.
"HAKIM METALL STROY" МЧЖ:
Кисловод ва бошқа ҳар хил модуллар, ангарларни монтаж ва демонтаж қилиш ишларини бажаради. Буюртмага кўра, металл конструкциялар ишлаб чикаради, сотади ва сотиб олади.
Омборлардаги конструкцияларнинг хилма-хиллиги эвазига металл конструкцияларни бозор нархидан арзон ва келишилган нархларда, юқори сифатда бажариб беради!
Хизматлар лицензияланган! Маҳсулотлар сертификатланган!
Телефон: +998 90 9070952, +998 94 6531790
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
13:30 / 22.08.2024
Эронда шифокорлар эркакнинг ошқозонидан 452 та металл буюмни чиқариб олди
10:20 / 16.05.2024
Ўзбекистонда олтин нархи яна бир грамм учун 1 млн сўмдан ошди
10:28 / 23.04.2024
Чирчиқда 13 тоннадан ортиқ рангли металлар талон-торож қилинишининг олди олинди
07:32 / 13.04.2024