Ўзбекистонда немис тили педагогларига бўлган талаб қандай?

Фото: Pinterest.com
Kun.uz таҳририятига келиб тушаётган кўп сонли мурожаатлардан бирида шундай дейилади: “Ассалому алайкум. Мен Наманган вилоятида яшайман. 2016 йил Наманган давлат университетининг филология факультети, немис тили йўналишида контракт асосида ўқиб битирдим. Аммо мутахассислигим бўйича ишлайман деганимда айрим тўсиқларга дуч келяпман. Масалан, мактабларда немис тили ўқув фанини олиб ташлашган. Бу фан ўқитиладиган мактаблар кам сонли, борлари ҳам узоқда жойлашган. Ҳозир деярли барча мактабларда инглиз тили ўргатиляпти. Биз каби немис тили педагоглари қийналиб қоляпмиз. Бу йўналишни контракт асосида ўқиб, ўқишни битиргач, орзу-ҳавас билан ишлаймиз деганимизда, мана шундай муаммоларга дуч келяпмиз”.
Бу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юзланганимизда, мазкур вазирлик раҳбари ўринбосари М.Иноятов шундай деди:
“Ҳар ўқув йили учун тасдиқланадиган қабул кўрсаткичларининг ўқитиш тиллари бўйича тақсимоти ҳудудий талаб-эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда олий таълим муассасаларининг таклифлари асосида шакллантирилади ва Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади”.
Мазкур масала юзасидан Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилди:
“Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон “Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан юртимизда нафақат инглиз тилини, балки бошқа чет тилларини ҳам ўқитиш кўзда тутилган.
Мазкур қарорга асосан чет тиллари бўйича узлуксиз таълим тизимининг Давлат таълим стандартлари амалиётга жорий этилди, чет тилларни ўрганиш 1-синфдан бошлаб йўлга қўйилди, инглиз, немис ва француз тили дарсликларининг янги авлодлари яратилиб, улар ўқувчиларга бепул етказиб берилмоқда.
Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳудудий халқ таълими бошқарув органларига умумий ўрта таълим мактабларида инглиз тили билан бир қаторда немис, француз ва бошқа чет тилларини ҳам сифатли ўқитилишини таъминлаш вазифаси топширилган.
Умумутаълим мактаблари ўзларидаги мавжуд ресусрлар: педагог кадрлар таъминоти, дарсликлар ва ўқув хоналаридан келиб чиққан ҳолда ота-оналарнинг фикрини инобатга олиб бошланғич синфларда чет тилларининг ўқитилишини ташкил этадилар. Наманган вилояти мисолида оладиган бўлсак, вилоятда жами 684 та умумий ўрта таълим мактаби мавжуд бўлиб, шулардан 681 та мактабда чет тили сифатида инглиз, 87 тасида немис ва 81 тасида француз тили ўқитилмоқда.
Таълим муассасаларида француз, немис тилини ўқитмаслик бўйича ҳеч қандай топшириқ берилмаган”.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Паутина» операцияси аниқ тарих дарсликларига киритилади — Зеленский
Жаҳон | 00:20
-
Германияда мактаб ўқувчиларига «эрта пенсия» тайинлаш таклифи илгари сурилди
Жаҳон | 23:06 / 01.06.2025
-
Бангладеш суди собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани ҳибсга олиш ордерини берди
Жаҳон | 22:27 / 01.06.2025
-
Терговдаги қийноқлар, арзонлашган доллар ва АҚШдаги ўзбек лоббиси — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:10 / 01.06.2025
Мавзуга оид

22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди

23:54 / 26.05.2025
Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди

17:17 / 22.05.2025