Жаҳон | 07:48 / 14.05.2017
3184
1 дақиқада ўқилади

Босния ва Герцеговинада спорт самолёти қулаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Фото: sg.news.yahoo.com

13 май куни Босния ва Герцеговинадаги Морстар шаҳри яқинида спорт самолёти ҳалокатга учради.

Маълум бўлишича, самолёт билан алоқа маҳаллий вақт билан соат 15:53 да йўқолган. Шундан кейин самолёт қулагани ҳақидаги хабар берилган. Самолёт қулаши вақтида дум қисмидан ташқари барча қисми ёниб кетган.

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа оқибатида 5 киши: 3 бола, бир ёш йигит ва парвоз инструктори ҳалок бўлган, деб хабар бермоқда Dnevni avaz нашри.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид