Light | 08:30 / 15.05.2017
6302
5 дақиқада ўқилади

Digital Panda кечасида Mail.ru Group тақдимоти

2017 йил 10 май куни «Digital Panda» маркетинг агентлиги «Cinzzano Terazza» ёзги майдонида тадбир уюштирди. Кечанинг энг асосий меҳмони «Mail.ru Group» бўлиб, Ўзбекистондаги йирик компания вакилларига ўз ресурсларидаги реклама имкониятлари ҳақида тақдимот кўрсатишди.  

«Digital Panda» интернетда брендларни тарғиб қилиш билан шуғулланади ва у ўз мижозларига  mail.ru ва ok.ru реклама майдонлари учун эксклюзив имконият эшигини очади.  

Тадбирга чақирилган меҳмонлар «Оддий кечадан-да қизиқроқ» сўзлари ёзилган таклифномани олган эдилар. Бу ваъда амалда ўзини оқлади, меҳмонлар нафақат завқ олишди, балки  digital-рекламалар соҳасидаги долзарб статистикалар билан ҳам танишишди.

«Digital Panda» раҳбари - Рушана Максумова кечанинг ишчи қисмини очиб берди. Унинг сўзларига кўра, тадбирнинг асосий мақсади - ҳамкорлар ва мижозларга ёқимли кеча совға қилиш, барчани бир ерга йиғиш, ўзаро суҳбат қуриб, ғоялар билан ўртоқлашиш. Ахир барча бир-бири билан таниш, бироқ бир ерда камдан-кам ҳолдагина кўришишади.

 
Mail.ru Group компаниясининг вакиллари – хорижий ҳамкорлар билан ишлаш бўйича гуруҳ раҳбари - Екатерина Ерошенко ҳамда мижозлар билан ишлаш бўлими бошлиғи – Александр Конев mail.ru ва ok.ru майдонидаги имкониятлар тўғрисида тақдимот ўтказишди.

«Миллий маркетинг маркази» ассоциациясининг бошқарув раиси – Диёр Мирзааҳмедов жуда ҳам позитив руҳда чиқиш қилди. У ўз нутқида бу глобал жараённинг бошланиши эканлиги, унинг асосида яхши инсонлар ва компаниялар туришини қайд этди. Шунингдек, у ўз эҳтиромини ҳам билдирди.  

Кечанинг ишчи қисмини «Digital Panda» асосчиси - Сардор Жўраев ёпиб берди ва тадбирдан кўзланган мақсад - маркетинг, дижитал ва  АT соҳаларининг вакилларини таклиф қилиб, уларга «Mail.ru Group» компаниясининг имкониятларини таништириб, агентлик нафақат ўз компаниясига қизиқиш уйғотишда, балки «Mail.ru Group» ресурсларига имконият яратишда ҳам барча учун очиқ эканлигини таъкидлаб ўтди: «Мен «Mail.ru Group» Ўзбекистон бозорида истиқболли келажакни кўраётганидан ва мастер-класс ҳамда анжуманлар ўтказиш учун мамлакатимизга ўзининг расмий вакилларини юбораётганидан мамнунман».

Александр Конев – мижозлар билан ишлаш бўлими бошлиғи:
-  Ўзбекистонга учинчи маротаба бўлишим ва ҳар сафар бу мамлакатга катта мамнуният билан ташриф буюраман. Бу ерда доим илиқ ва худди, оила аъзосидек кутиб олишади. Интернет-технологияларда келажакни кўраётган ва уларни ривожлантиришга уринаётган инсонлар билан суҳбатлашиш ва ёрдам бериш ёқимли.  
Россияликлар учун тадбирнинг бу каби шаклда ўтиши одатий эмас. Меҳмонларни жамлаб, норасмий муҳитда мулоқот қилиш нафақат бизнес бўйича тўғридан-тўғри саволларни муҳокама қилиш имконини беради, балки Ўзбекистон бозорида бизнинг ишимизга билвосита тўсқинлик қилувчи мавзуларда суҳбатлашишга ҳам ёрдам беради.

Екатерина Ерошенко - хорижий ҳамкорлар билан ишлаш бўйича гуруҳ раҳбари.
Москвадан учиб кетаётган куним қаттиқ қор ёғаётган эди, Тошкентда эса мени илиқ жанубий шамол ва ажойиб баҳор ифори қарши олди. Ўзбекистонга илк бора ташриф буюришим ва менинг дастлабки ҳис-кечинмаларим қуёшнинг илиқ тафти ва меҳрибон, самимий одамлар билан боғлиқ. Москваликлар билан солиштирганда, Тошкентликлар қалб илиқлиги борасида яхши томони билан ажралиб туради.

Москвада бизнес ва дам олишни ажратишади, бу ерда эса иккисини ҳам ажойиб тарзда бирлаштиришар экан.  и то и другое. Мен бу каби миқёсда тадбир ташкил этган ва барчасини батафсил ўйлаган кеча ташкилотчилари «Digital Panda» ҳамда бизнинг ҳамкорларимизнинг катта хайрихоҳлигини кўрмоқдаман.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Мавзуга оид