Спорт | 19:48 / 15.05.2017
22071
1 дақиқада ўқилади

Макгрегор Флойд Мэйуэзер билан жанг шартларини келишиб олди

ММА бўйича ирландиялик жангчи Конор Макгрегор америкалик боксчи Флойд Мэйуэзер билан жанг шартларини келишиб олди. Бу ҳақда UFC президенти Дана Уайт хабар берди.

«Биз Конор билан келишув шартлари бўйича келишувга эришдик», - дея маълум қилди Уайт. Таъкидланишича, UFC раҳбари Мэйуэзер билан якуний музокаралар вақтида ирландиялик манфаатини ҳимоя қилади.

Маълумотларга кўра, спортчиларнинг жанг учун гонорари бокс қоидаларига кўра, апрелда эълон қилинган даражада қолади. Ўшанда Уайт Макгрегор 75 миллион доллар, Мэйуэзер эса – 100 миллион доллар олиши ҳақида гапирган.

Макгрегор ва Мэйуэзер ўртасида жанг ўтказилиши мумкинлиги ҳақида илк хабарлар 2016 йилнинг майида пайдо бўлди. 40 ёшли Мэйуэзер профессионал фаолиятида 49 жанг ўтказиб, 49 ғалабага эришган (26 нокаут). Ирландиялик эса ММА қоидалари бўйича 24 та жангда қатнашиб, уларнинг 21 тасида зафар қучган (18 нокаут) ва уч бора мағлубиятга учраган.

Мавзуга оид