Microsoft президенти: “Глобал киберҳужум бутун дунё учун хавотирли қўнғироқ”
Microsoft президенти ва бош ҳуқуқий маслаҳатчиси Брэд Смитнинг фикрича, жума куни юз берган глобал киберҳужум бутун дунё учун “хавотирли қўнғироқ” бўлиб хизмат қилиши керак.
"Жаҳон давлатлари ҳукуматлари ҳужумни хавотирли қўнғироқ сифатида қабул қилишлари керак", - дея ёзди Смит ўз блогида. Унинг фикрича, бу ҳужумдан тегишли хулосалар чиқариш керак, шу орқали “келажакда бундай ҳужумларга чап бериш имкони яратилади”. Унинг фикрича, барча давлатлар “бошқа услубни яратиши ва кибермаконда, худди жисмоний дунёда қурол билан боғлиқ бўлгандек, қатъий қоидаларни қўллаши лозим”. Унинг қайд этишича, ҳукуматлар “аҳолига етказилган зарарни кўриб чиқиши” керак.
Аввалроқ Европол директори Роб Уэйнрайт киберҳужумлар серияси душанба куни эрталаб давом этиши мумкинлиги ҳақида маълум қилганди. Унинг маълумотларига кўра, кенг кўламли киберҳужум дунёнинг 150 давлатидаги 200 минг фойдаланувчини қамраб олган.
Avast антивируси ишлаб чиқарувчиларининг жума куни хабар беришича, WanaCrypt0r 2.0 вируси орқали 57 мингта хакерлик ҳужуми рўй берган. Компания маълумотларига кўра, вирус биринчи навбатда Россия, Украина ва Тайванда тарқатилмоқда.
Мавзуга оид
00:48 / 26.09.2024
Google Еврокомиссияга Microsoftʼнинг рақобатга зид булутли амалиёти устидан шикоят киритди
20:38 / 18.09.2024
Microsoft ижтимоий тармоқларда Камала Ҳаррисни қоралашга қаратилган «Кремл ботлари» фаоллашганини аниқлади
14:42 / 20.08.2024
АҚШ Эроннинг Трамп ва Ҳаррис штабларига киберҳужумлари ҳақида маълум қилди
23:06 / 25.07.2024