Путин: 50га яқин мамлакат ЕОИИ билан ҳамкорлик қилишга қизиқмоқда
Европа, Осиё ва Лотин Америкасининг 50га яқин мамлакати ЕврОсиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирмоқда, деган Россия президенти Владимир Путин.
"ЕОИИнинг ташқи алоқалари ишонч билан кенгаймоқда. У билан ҳамкорлик қилишга Европа, Осиё, Лотин Америкасининг 50га яқин давлати қизиқиш билдираяпти", — деган Путин "Бир макон — бир йўл" форуми доирасида бўлиб ўтган давра суҳбатида.
Унинг қайд этишича, ЕОИИ ва Хитой ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик келишуви бўйича музокаралар олиб борилаяпти. Бундан ташқари, Исроил билан эркин савдо алоқаларини ўрнатиш устида мулоқот ўтказилмоқда. Ҳиндистон, Эрон, Миср, Сербия ва Сингапур билан маслаҳатлашувларни бошлашга келишиб олинган.
"Умуман олганда, биз ЕврОсиё ҳамкорлиги ҳақида сўз юритмоқдамиз. Гап ЕОИИ, ШҲТ ва ЖШОДА (Жанубий-шарқий Осиё давлатлари Ассациацияси) мамлакатлари иштирокида кўп томонлама кооперацияни йўлга қўйиш ҳақида бормоқда", — деган Путин.
Унинг қайд этишича, бундай ҳамкорликни йўлга қўйиш — узоқ ва сермеҳнат жараён, аммо бу ишни амалга ошириш жуда муҳимдир, чунки у алалоқибат Атлантикадан Тинч океанигача бўлган ҳудудда ягона иқтисодий кенгликни барпо этишга имкон беради.
Мавзуга оид
17:32
Киев ва Москва ўртасидаги тинчлик музокаралари: у қандай кўринишда бўлиши мумкин?
17:41 / 26.11.2024
«Путин доим ҳужумга тайёр, Трамп – табиатан девелопер». Меркелнинг мемуаридан парчалар
16:39 / 26.11.2024
Путин МДҲ ва қўшни минтақаларда вазиятни беқарорлаштиришнинг олдини олишга чақирди
17:53 / 23.11.2024