Жамият | 16:11 / 16.05.2017
10227
2 дақиқада ўқилади

Forbes: Тимур Бекмамбетов Россиянинг энг омадли режиссёри деб топилди

Фото: rbc.ru

Режиссёр Тимур Бекмамбетов Forbes журнали томонидан тузилган Россиянинг энг муваффақиятли ижод қилувчи тижорий фильмлар режиссёрлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Мазкур рўйхатдан жами 20 нафар кинорежиссёр ўрин олган. 

Журналнинг кинематографияга оид илк рейтингига сарф қилинган маблағларга нисбатан даромади анча кўп бўлган фильмлар режиссёрлари киритилди. Рейтинг асоси - умумий молиявий натижа - картиналар бюджети ва улардан тушган маблағ ўртасидаги ижобий тафовут. Рейтинг тузишда Россиянинг 2000 йилдан бери суратга олинган барча фильмларига оид маълумотлар ўрганиб чиқилди.

Унга кўра, Тимур Бекмамбетовнинг натижаси 430 миллион долларни ташкил этган, унинг "Ўта хавфли" фильми энг омадли картина деб топилди.  

Шунингдек топ-5 рейтингидан Леван Габриадзе (79,3 миллион доллар, тижорий жиҳатдан энг муваффақиятли фильм - "Дўстлар қаторидан ўчирилсин"), Фёдор Бондарчук (69 миллион доллар, "Сталинград"), Николай Лебедев (63,6  миллион доллар, "Кулранг итлар авлодидан бўлган бўрибосар") ва Дмитрий Дьяченко (45,8 миллион доллар, "Эркаклар яна нима ҳақида сўзлайди?") ўрин олишди. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид