Жаҳон | 17:37 / 16.05.2017
17051
1 дақиқада ўқилади

Исроиллик вазир Башар Асадни ўлдириш вақти келганини айтди

Фото: Reuters

Исроил қурилиш ишлари вазири Йоав Галант Сурия президенти Башар Асаднинг ишини ҳал қилиш вақти келгани ҳақида маълум қилди. Times Of Israel нашрида ёзилишича, у маҳбусларни оммавий равишда кремация (печда куйдириш) қилаётган ҳамда тинч аҳолига кимёвий ҳужум уюштираётган давлат раҳбарини жавобгарликка тортиш лозимлигини айтган.

«Менимча қизил чизиқни босиб ўтиш вақти келди. Менинг фикрим: Асадни ўлдириш фурсати етди», деган вазир.

Бундан олдинроқ Давлат департаменти Сурияда Дамашқ расмийлари томонидан ноқонуний равишда ўлдирилган маҳбусларнинг жасадлари куйдириладиган махфий крематориялар мавжудлигини аниқлагани ҳақида хабарлар берилганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид