Жаҳон | 12:00 / 16.05.2017
34156
2 дақиқада ўқилади

Келажакдаги глобал фалокатлар маълум қилинди (Видео)

YouTube’даги RealLifeLore канали махсус видеоролик тақдим этди. У кейинги миллиард йил ичида юз берадиган фалокатли ҳодисаларга бағишланган. Шу тариқа, саккиз минг йилдан сўнг ўн минг йиллик муаммоси пайдо бўлиши мумкин, у дастурий таъминотга боғлиқ бўлади ва йилни сонларда кўрсатиш учун тўрт эмас, балки бешта рақамдан фойдаланишни талаб этади.

50 минг йилдан сўнг янги музлик даври бошланади, шунингдек, Ниагара шаршараси йўқ бўлиб кетади. 500 минг йил давомида Ер диаметри бир километр бўлган йирик астероид билан тўқнашади, ярим миллион йилдан кейин эса супервулқон уйғонади. Ўша вақтга келиб Бетельгейзе юлдузи ўта янгига айланади.

50 миллион йилдан кейин Фобос Марс устига қулаб тушса, юз миллион йилдан сўнг сайёрамизга диаметри 10 километрдан кўпроқ бўлган астероид келиб урилади. Ўша вақтннг ўзида Сатурн ўз ҳалқаларидан тамомила айрилади. 400-500 миллион йилдан сўнг, эҳтимол, кучли чақнашлар юз беради, у Ердаги озон қатламини йўқ қилиб юбориши мумкин. Қуёш ҳам ўз ёрқинлигини оширади, бу иқлим ўзгаришига олиб келади. Карбонат ангидрид гази даражаси кескин пасаяди, натижада фотосинтез имконсиз бўлиб қолади. Ва ниҳоят, миллиард йилдан сўнг Ер океанлари кучли парланиш таъсири туфайли йўқ бўлиб кетади.

Мавзуга оид