Тошкентда “уддабурон тадбиркорлар" фош этилди

Фото: Fotolia
Нафс қулига айланаётган, яъни қилаётган ишининг эртасини ўйламай, кўр-кўрона “тадбиркорлик” қилаётган айрим кимсалар кун келиб ноқонуний ишларининг жавобгарлиги борлигини унутиб қўймоқдалар. Сайди Жонибеков ва Билол Иномов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ҳам шундайлар сирасидан экан, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.
Б.Иномов 2015 йилнинг декабрь ойида Тошкент вилоятида жойлашган туманларнинг биридан тегишли тартибда рўйхатдан ўтиб, масъулияти чекланган жамият ташкил қилди. Унга раҳбар сифатида С.Жонибековни тайинлади. Ўз норасмий раҳбар сифатида МЧЖнинг ишларига бош-қош бўлди.
Ўтган йилнинг январь ойида МЧЖ мутасаддилари томонидан пул кўчириш йўли билан 317 млн. сўмлик тикув маҳсулотлари, 609 млн. 761 минг сўмлик автомобиль эҳтиёт қисмлари, 3 млрд. 606 млн. 157 минг сўмлик бошқа турли маҳсулотлар, жами 4 млрд. 216 млн. 234 минг сўмлик товарлар сотиб олинади. Аммо улар тегишли тартибда жамиятга кирим қилинмайди. Катта маблағ эвазига харид қилинган маҳсулотлар улгуржи тарзда нақд пулга сотилиб, савдодан тушган пуллар на назорат-касса машинасидан ўтказилади, на банкка топширилади. Аксинча, ўртада ўзаро тақсимланади.
Шунингдек, бу кимсалар келтирилган маҳсулотларнинг юк варақаларини ҳамда МЧЖнинг бухгалтерия ҳужжатларини қасддан нобуд қиладилар. Шундай қилсак, ёпиғлик қозон ёпиғлигича қолади, деб ўйлаган С.Жонибеков ва Б.Иномов қаттиқ янглишдилар. Жамиятда ўтказилган текширишларда уларнинг қилмишлари фош этилди. Бухгалтерия ҳужжатларини нобуд қилиб юборган бўлишса-да, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари МЧЖ томонидан давлатга тўланиши шарт бўлган 733 млн. 682 минг сўмлик солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни аниқлашди. Қолаверса, МЧЖнинг улгуржи савдони амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга бўлмаганлиги ҳам фош этилди.
Суд ҳукми билан Б.Иномов ва С.Жонибеков маълум муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, энг кам иш ҳақининг 400 баробари миқдорида жарима жазосига тортилди.
Мавзуга оид

11:45 / 04.06.2025
Германияда 33 ёшли шахс Суриядаги жиноятлар учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди

17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти

08:38 / 05.04.2025