Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда 33 ёшли шахс Суриядаги жиноятлар учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Штутгарт суди 33 ёшли сурияликни 2012-2014 йилларда содир этилган инсониятга қарши жиноятлар ва уруш жиноятларида айбдор деб топди. Суд жараёнида ўнлаб гувоҳлар кўрсатма берди.
Штутгарт олий ер суди 33 ёшли сурияликни 2011 йилдан бери Сурия ҳукмдори Башар Асад тарафида фуқаролар урушида қатнашганликда айблади. 3 июн, сешанба куни у инсониятга қарши жиноятлар ва уруш жиноятлари учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Ишга кўра, айбланувчи 2011 йилдан бери Сурия жанубидаги Бусра аш-Шом шаҳрида Асад тарафида курашган «Ҳизбуллоҳ» радикал ҳаракати томонидан қўллаб-қувватланган қуролли шиа гуруҳларидан бирининг раҳбари бўлган. У бу мамлакатда минглаб одамлар ҳибсга олинган намойишларни шафқатсизларча бостиришда иштирок этган. Уларнинг кўплари қийноққа солинган, баъзилари ўлдирилган.
Тергов аниқлаганидек, сурияликлар бошчилигидаги гуруҳнинг мақсади ҳукумат қўшинлари назорати остида бўлган шаҳарнинг сунний аҳолисини қўрқитиш ва қувиб чиқариш эди. Шу билан бирга, тинч аҳоли шафқатсиз зўравонликка дучор бўлган, жумладан, жисмоний жиҳатдан йўқ қилинган, дейилади иш материалида.
Бошқа нарсалар қатори, суд материалларида 2012 йил августида уларнинг уйида сунний оилага қилинган ҳужум ва унинг аъзоларидан бири – қуролсиз 21 ёшли талабанинг ўлдирилиши ҳақида маълумотлар бор. Шундан сўнг уй талон-торож қилинди ва ёқиб юборилди. Жабрланувчининг онаси ва акаси бу ишда даъвогар бўлган, иш жараёнида 2012 йил августидан 2014 йилгача содир бўлган бошқа шунга ўхшаш ҳодисалар ҳам батафсил баён этилган.
Мавзуга оид
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
11:20 / 08.06.2026