Бухоро вилояти ИИБ хабар беришича, Ғиждувон туманининг Соктари маҳалласида рўйхатда турувчи Н.Н. Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, терговдан яширингани учун Ғиждувон тумани ИИБ томонидан қидирув эълон қилинган.
ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ишлари натижасида у Россия Федерациясининг пойтахти Москва шаҳрида қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинди ва тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.
Жиноят кодексининг 105-моддаси қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш жиноятини назарда тутади.
















