Спорт | 18:53 / 17.05.2017
10550
2 дақиқада ўқилади

Боку—2017. Оғир атлетикачилар яна бир олтин ва битта кумуш олди

Фото: Миллий Олимпия қўмитаси

Бугун, 17 май куни Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида IV «Ислом бирдамлиги спорт ўйинлари»нинг олтинчи кунги мусобақалари давом этди.

Бугунги баҳсларда ўзбекистонлик 3 нафар оғир атлетикачи ўз иштирокини ўтказди.

-105 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган оғир атлетикачи Иван Ефремов  совриндорлар орасидан жой эгаллади. У учинчи натижани (380) қайд этди ва бронза медали билан тақдирланди. Турнирнинг олтин ва кумуш медаллари мос равишда эронлик ва ироқлик спортчилар Барори Муҳаммадризо (395) ҳамда Салвон Алайфурийга (391) насиб этди.

+105 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган оғир атлетикачи Рустам Жангабаев  даст ва силтаб кўтаришда энг яхши натижани кўрсатиб (431), олтин медалга сазовор бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринларни эронлик Ҳумоюн Теймурян (414) ва Рамин Рабифарадонбеҳ (399) эгаллади.

Ўзбекистоннинг учинчи вакили, 90 кг вазн тоифасидаги Долера Давронова тўртинчи ўринни (202) эгаллади. Бу вазн тоифасида совриндорлар мисрлик Дина Барокат (224), камерунлик Клементина (223) Албертин Флоре (207) бўлишди.

Боку—2017. Ўзбекистонлик икки боксчи финалга чиқди, яна икки нафари ярим финал жанги арафасида

Эндиликда Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги олтин медаллар сони 8та, кумуш 9та ва бронза 19тани ташкил қилмоқда.

Мавзуга оид