Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон – Озарбойжон учун қардош мамлакат, ишончли иттифоқчи – Илҳом Алиев
Ҳозирга келиб, Озарбойжон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар энг юқори – иттифоқчилик даражасига кўтарилган, деди Озарбойжон раҳбари.
Ўзбекистон – Озарбойжон учун қардош мамлакат, ишончли иттифоқчи. Бизни муштарак илдизлар, маънавий қадриятлар, тил, этник яқинлик, бой тарихий ва маданий мерос бирлаштириб туради. Бу ҳақда Озарбойжон президенти Илҳом Алиев ЎзА нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Асрлар давомида қардош халқларимиз ўзаро илиқ муносабатда бўлиб, бир-бирини чуқур ҳурмат қилган. Бугун давлатлараро муносабатларимиз ана шу мустаҳкам пойдевор асосида муваффақиятли ривожланиб бораётгани қувонарли, албатта. Ҳозирга келиб, Озарбойжон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар энг юқори – иттифоқчилик даражасига кўтарилган», деди Алиев.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Озарбойжоннинг ҳудудий яхлитлигини доимо қўллаб-қувватлаб келган.
«Фурсатдан фойдаланиб, қардош Ўзбекистонга Қорабоғни тиклаш, хусусан Фузулийда ҳозир 600 нафарга яқин ўқувчи таълим олаётган буюк ўзбек олими Мирзо Улуғбек номидаги мактаб қурилишига қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдираман. Ўзбекистон Қорабоғ минтақасини тиклашда ёрдам кўрсатиш ташаббуси билан чиққан дунёдаги биринчи давлат бўлди. Биз буни мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги ҳамжиҳатлик, дўстлик, биродарлик ифодаси сифатида доимо ёдда сақлаймиз», деди Алиев.
Мавзуга оид
14:00 / 24.12.2025
Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев келгусидаги тадбирлар режасини кўриб чиқди
14:51 / 19.12.2025
Озарбойжонда Варданянга умрбод қамоқ жазоси бериш талаб қилинди
23:13 / 05.12.2025
Устюртда «Ўзбекнефтгаз» ва SOCAR қўшма лойиҳаси ишга тушди
09:03 / 02.12.2025