Божхоначиларни алдамоқчи бўлган аёллар найранги фош этилди
Фуқаролар томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларининг олдини олиш ва уларга ҳуқуқий тушунчалар бериш мақсадида барча божхона постларидаги норматив ҳуқуқий ҳужжатлар пештахталарида ва бу ҳақдаги маълумотлар акс этган видеороликлар божхона постларидаги мониторлар орқали намойиш этиб борилмоқда.
Шу билан бирга, божхона ходимлари божхона чегараси орқали ўтаётган фуқароларга оғзаки тушунтириш ишларини ҳам олиб боришади. Шунга қарамай, айрим фуқаролар божхона чегаралари орқали валюта бойликларини яширин йўллар билан олиб ўтишга уриниш ҳоллари ҳам учраб турибди.
Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан шу турдаги қонунбузарлик ҳолатларининг олди олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
“Тошкент-Челябинск” йўналишидаги поезд йўловчиси фуқаро Т.Солиева (мақоладаги барча исм-шарифлар ўзгартирилган) божхона ходимлари томонидан амалдаги тартибларга мувофиқ холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда, унинг ички кийимида божхона баённомасида кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган 500 АҚШ доллари ва 650 Россия рубли яширилганлиги маълум бўлди.
Яна бир ҳолатда, “Тошкент-Свердловск” йўналишидаги поезд йўловчиси фуқаро З.Мирзаева ички кийимлари орасига яширган ҳолда 1214 АҚШ долларини олиб ўтишга уринган вақтда тўхтатиб қолинди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан қоидабузарлар Зангиота туман судининг қарори билан Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг (МЖтК) 227-22 – моддаси билан айбдор деб топилиб, мазкур кодекснинг 21-моддасини қўллаб огоҳлантирилди. Аниқланган чет эл валюталари эса давлат эгалилига ўтказилди.
Мавзуга оид
08:01
Тошкент ҳавосининг ифлослиги бўйича дунёда 2-ўринни эгаллаб турибди
19:52 / 26.12.2024
“Автобуслар учун 100 та камера”: улар Тошкентда жамоат транспортига ажратилган алоҳида йўлакдаги қоидабузарликларни қайд этади
14:55 / 26.12.2024
Тошкентнинг 2045 йилгача бўлган бош режаси тасдиқланди
16:35 / 23.12.2024