Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Тошкентдаги Боғимайдон маҳалласида бунёдкорлик ишлари билан танишди
1987 йилда ташкил этилган ушбу маҳаллада ҳозир 41 та кўп қаватли уй, 1 минг 990 та хонадон мавжуд бўлиб, қарийб 5,5 минг нафар аҳоли истиқомат қилади.
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев 23 апрель куни Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманидаги Боғимайдон маҳалласида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишди.
1987 йилда ташкил этилган ушбу маҳаллада ҳозир 41 та кўп қаватли уй, 1 минг 990 та хонадон мавжуд бўлиб, қарийб 5,5 минг нафар аҳоли истиқомат қилади.

Ҳудудда аҳоли учун замонавий инфратузилма яратилган. Хусусан, бу ерда 20 та болалар ўйингоҳи, 11 та воркаут майдончаси, 3 та мини-футбол майдони ва теннис корти ташкил этилган. 2 та мактабгача таълим ташкилоти қарийб 500 нафар болани қамраб олган.
Маҳаллада иқтисодий фаолликни ошириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Бугун бу ерда 70 дан зиёд тадбиркорлик субъекти фаолият юритмоқда. Маҳалладаги 1 минг 48 нафар ёшдан 949 нафарининг бандлиги таъминланган.


Ҳудудда 2022 йилда экобоғ ташкил этилган. “Нуронийлар маскани” ҳам фаолият кўрсатмоқда.
Давлат раҳбари маҳаллада хавфсиз муҳитни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тақдимоти билан танишди. Бугун турар жойлар кириш қисмлари кузатув камералари ва қўриқлаш пультлари билан жиҳозланган. Ҳудудга кириб-чиқувчи шахслар ва автотранспорт воситалари замонавий технологиялар асосида назорат қилиб борилмоқда.


Президент аҳоли учун яратилган шароитларни кўздан кечириб, маҳалла оқсоқоллари ва фаоллари билан мулоқот қилди. Обод ва файзли маҳалла жамият таянчи эканини таъкидлаб, тинчлик, ҳамжиҳатлик ва ижтимоий бирдамликни мустаҳкамлаш доимо устувор вазифа бўлиб қолишини қайд этди.
Давлат раҳбари маҳаллада ташкил этилган сумалак сайлида иштирок этиб, маҳалла аҳли ва болалар билан суҳбатлашди. Шунингдек, спорт майдончасида машғулот олиб бораётган ёшлар билан учрашиб, жисмоний тарбия ва соғлом турмуш тарзининг баркамол шахс бўлиб вояга етишдаги аҳамиятига алоҳида тўхталди.




Мавзуга оид
22:57
Президентга Туркия билан ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги ишлар ҳақида ахборот берилди
20:12
Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманидаги гастрономик туризм кўчаси фаолияти билан танишди
17:48
Шавкат Мирзиёевнинг ҳоким бўлиб ишлаган даврдаги хизмат кабинети ва хизмат автомобили кўрсатилди
15:07