Жаҳон | 18:21 / 18.05.2017
7753
1 дақиқада ўқилади
Путин ва Макрон илк марта телефон орқали мулоқот қилди
Россия президенти Владимир Путин ва Франциянинг янги сайланган президенти Эммануэль Макрон телефон орқали мулоқот қилишди. Бу ҳақда Кремль сайтида маълум қилинган.
«Томонлар келгусида Минск келишуви асосида Украина инқирозини бартараф этишга қаратилган норманд тўртлиги форматидаги музокараларни давом эттириш аҳамияти ҳақида суҳбатлашишди», — деб маълум қилишди Кремлда.
Қайд этилишича, томонлар ўзаро учрашув ўтказиш имкониятларини муҳокама қилишган.
14 май куни Макрон расман Франция президентлигига киришганди. У инаугурация маросими вақтида ЕИ билан ислоҳотлар бўйича музокара қилишини айтганди.
Мавзуга оид
11:53 / 27.12.2024
Словакия РФ ва Украина ўртасидаги музокаралар учун платформа таклиф қилди
22:47 / 25.12.2024
Путин яна “тарихий ҳудудлар” ҳақида гапирди. У қаерларни айтяпти?
15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди
22:34 / 24.12.2024