Спорт | 23:55 / 18.05.2017
13882
2 дақиқада ўқилади

Жиззахдаги стадион чипталарида «Навбаҳор» стадиони тасвири туширилган

18 май куни ЎзПФЛ Олий лигаси 11-тури доирасида Жиззах шаҳрининг «Сўғдиёна» клуби Ғузорнинг «Шўртан» жамоасини қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

11.650 киши сиғадиган, янгидан барпо этилган «Сўғдиёна» стадионига бор-йўғи 2000 дан ортиқ мухлис тушди. Бунинг сабабини эса мухлислар чипталар нархининг ҳаддан зиёд баланд — 10.000 сўм эканлиги билан изоҳлашмоқда.

Айни пайтда миллий чемпионатда энг кўп мухлис Наманганнинг 25 минг кишилик «Навбаҳор» стадионида бўлаётган ўйинларга тушмоқда — 20 мингдан ортиқ.

Қизиғи, «Сўғдиёна»нинг ушбу ўйинга атаб чиқарилган чиптасида ҳам Жиззахдаги эмас, Намангандаги стадион тасвирланган. Бу билан Жиззах жамоаси «Навбаҳор» стадионидаги мухлисларни орзу қилганмикан, билмадик...

Боз устига, чиптада ўйин 18:00 да бошланади, деб ёзиб қўйилган. Ўйин эса 18:30 да бошланди.

Фарқлашингиз учун: Бу «Навбаҳор»нинг стадиони — реконструкция пайтида

Бу эса Жиззахдаги «Сўғдиёна» стадиони очилиш маросимига тайёргарлик кўриш пайтида туширилган:

Мавзуга оид