Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google’нинг АҚШдаги анжуманида ёнғин юз берди, жабрланганлар бор
Фото: AP
Google’нинг Калифорниядаги анжуманида ёнғин юз бериши туфайли уч киши жабрланди, деб хабар бермоқда Associated Press.
Ҳодиса Маунтин Вьюда 18 май куни рўй берган. Маҳаллий ўт ўчириш хизмати вакили Линн Брауннинг сўзларига кўра, уч киши касалхонага олиб кетилган, уларнинг бирида ҳаёт учун хавфли жароҳатлар аниқланди.
Google баёнотида айтилишича, «кичик ёнғин» ошхонада юз берган, анжуман иштирокчиларидан ҳеч ким жабр кўрмаган. Компаниядан хабар берилишича, жароҳатланганларнинг барчаси тадбирга хизмат кўрсатувчи ишчилар экан.
Брауннинг сўзларига кўра, терговчилар ёнғин сабабларини ўрганишмоқда.
Мавзуга оид
11:45 / 03.03.2026
Мирзо Улуғбек туманида кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди
10:20 / 21.02.2026
Учтепадаги бозор ёнғини бўйича қўшимча тафсилотлар маълум қилинди
09:20 / 21.02.2026
Изза қурилиш бозори ҳудудида ёнғин содир бўлди
12:59 / 19.02.2026