11:37 / 20.05.2017
5767

Ассанжнинг онаси Австралия бош вазирига баёнот билан чиқди

Фото: Reuters

WikiLeaks бош муҳаррири Жулиан Ассанжнинг онаси Австралия бош вазири Малкольм Тернбуллни ўғлига ёрдам беришга чақирди.

Бу ҳақда ABC Radio Brisbane хабар берган.

«Мен Мальколм Тернбуллни аралашиш, ўзини бош вазир сифатида тутиш ва мамлакат фуқаросини ҳимоя қилишга чақираман», - дея маълум қилди Ассанжнинг онаси.

У шунингдек ўғлига янги паспорт беришга ҳам чақирган, бу «унинг саёҳат қила олиши учун керак» экан.

19 май куни Швеция прокуратураси Ассанжга нисбатан зўрлаш бўйича айбловлар билан боғлиқ иш доирасида тергов тўхтатилганини маълум қилди.

Маълумот учун, Жулиан Ассанж 2012 йилдан бери Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида яшайди.

 

Top