09:08 / 20.05.2017
8565

Оқ уй ҳуқуқшунослари Трампнинг эҳтимолий импичментига тайёргарлик кўришмоқда

Фото: via Getty.

Оқ уй ҳуқуқшунослари АҚШ президенти Дональд Трамп унга нисбатан эҳтимолий импичмент эълон қилинишига қарши кураша олиши учун импичмент имкониятларини ўрганишни бошлашди, деб хабар бермоқда CNN телеканали. 

Шу билан бирга Оқ уй вакиллари импичмент эълон қилиниш имконияти паст, деб ҳисоблашмоқда. Бу фикр республикачилар орасида ҳам, демократлар орасида ҳам билдирилган.  

Телеканал берган маълумотларга кўра, ҳуқуқшунослар ўтган ҳафтада импичмент бўйича мутахассислар билан маслаҳатлашишни ва жараённинг ишлаш механизмлари ҳақида маълумот тўплай бошлашган.

Трампнинг лавозимидан четлатилиши ҳақидаги фикрлар у билан боғлиқ можаролар сабабли анчадан бери ОАВда ёритилмоқда. 

Top