Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Анқарада ИШИДга алоқадорликда гумонланган икки шахс йўқ қилинди
Туркия полицияси Анқарада ўтказилган рейд вақтида ИШИД ташкилотига алоқадорликда гумон қилинган икки шахсни йўқ қилди. Бу ҳақда губернатор Эркан Тўпакка асосланган ҳолда Anadolu хабар тарқатди.
Ушбу жангарилар яширинган жой Истанбулдаги амалиёт вақтида қўлга олинган шахс орқали аниқланган. Ушбу шахс террорчилик ҳаракатларига алоқадорлигини тан олган ва икки хабарчиси ҳақидаги маълумотларни тақдим этган.
Полиция жангарилар яширингани гумон қилинган жойга етиб келганида 25 ва 30 ёшларда бўлган икки шахс қарши қаршилик кўрсатган, улар зобитлар томонидан отиб ўлдирилган.
Уларнинг квартираси текширилганида қуроллар, гранаталар ва қўлбола портловчи қурилмалар топилган.
Мавзуга оид
12:54 / 14.03.2026
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида янги битим тасдиқланди
12:30 / 06.03.2026
НАТО Эрон хавфи ортидан ракетага қарши мудофаани кучайтиради
08:51 / 30.01.2026
Анқарада “Ўзбекистон” турар жой мажмуаси очилди, Истанбулда ўзбек мактаби қурилишига старт берилди
19:11 / 13.04.2025