07:56 / 22.05.2017
4998

Эверестда 3 альпинист ҳалок бўлди, бир нафари бедарак йўқолди

Фото:Flickr / Michael Foley

21 май куни дунёнинг энг баланд чўққиси Эверестни забт этиш вақтида 3 альпинист ҳалок бўлди, яна бир нафари бедарак йўқолди, деб хабар бермоқда маҳаллий ҳукуматга иқтибос келтирган ҳолда Washington Post нашри.

Нашр маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар АҚШ, Словакия ва Австралия фуқаролари бўлган.  

Ҳалок бўлганлардан америкалик Роланд Йервуд 2015 йилда Эверестда зилзила сабабли юз берган қор кўчиши вақтида омон қолганди. 2017 йилда у Эверестни яна забт этишга қарор қилди, бироқ унинг бу галги уриниши фожиали тугади: у чўққи яқинида вафот этди. 

21 май куни словак Владимир Штрба ҳам вафот этди. Австралиялик альпинист Франческо Энрико тоғ касаллигидан ўзини ёмон ҳис қилиб, пастга тушаётганда вафот этган. 

Washington Post’нинг маълум қилишича, ҳиндистонлик альпинист йўқолиб қолган, ҳозир уни қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, 2017 йилда дунёнинг энг баланд нуқтасига кўтарилмоқчи бўлган одамлар сони Эдмунд Хиллари ва Тенцинг Норгей уни биринчи бўлиб забт этган 1953 йилдан бери рекорд миқдорни ташкил қилмоқда. 

Top