14:47 / 22.05.2017
8492

«Фенербаҳче» Евролига ғолиби бўлди

Фото: Anadolu

19-21 май кунлари Истанбулдаги Синан Эрдем номидаги спорт мажмуасида Евролиганинг «тўртлик финали» ўтказилди.

Унинг иштирокчилари: амалдаги чемпион Москванинг ЦСКА жамоаси, шунингдек «Реал Мадрид», Афинанинг «Олимпиакос» ҳамда Истанбулнинг«Фенербаҳче» жамоалари бўлишди.

21 май оқшомида «Фенербаҳче» ва «Олимпиакос» жамоалари финал баҳсида майдонга тушишди.

Якунда туркиялик баскетболчилар 80-64 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Шу тариқа, «Фенербаҳче» ўз тарихида еттинчи марта Европада тенгсиз бўлди.

Top