Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Фенербаҳче» Жозе Моуриниони ишдан бўшатди
Туркиянинг «Фенербаҳче» клуби матбуот хизмати жамоа бош мураббийи лавозимини эгаллаб турган Жозе Моуринио билан хайрлашганини маълум қилди.
27 август, чоршанба куни «Фенербаҳче» Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида «Бенфика»га имкониятни бой бериб, турнирдаги иштирокини якунлади.
«2024-2025 йилги мавсумдан буён бош мураббийимиз бўлиб келаётган Жозе Моуринио билан хайрлашишга қарор қилдик. Клуб унга жамоамиз ривожига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдиради ва келажакдаги фаолиятида муваффақиятлар тилайди», — дейилади "Фенербаҳче" матбуот хизмати X ижтимоий тармоғида эълон қилинган баёнотда.
Моуринио аввалроқ «Реал», «Челси», «Интер», «Тоттенҳэм», «Рома» каби клубларда ишлаган.