08:00 / 22.05.2017
8748

I’ll be back: Шварценеггер "Терминатор"нинг 6-қисмида суратга тушмоқчи

Фото: AFP 2017 / Francois Guillot

Голливуднинг машҳур актёри ва Калифорния штатининг собиқ губернатори Арнольд Шварценеггер "Терминатор" фильмининг 6-қисмида суратга тушмоқчи, деб хабар бермоқда The Mirror нашри.

Актёрнинг маълум қилишича, у яқинда блокбастернинг кейинги қисмини муҳокама қилиш учун режиссёр Жеймс Кэмерон билан учрашган. "Фильм қайтмоқда. Кэмеронда франшизани давом эттириш учун бир нечта яхши ғоя мавжуд", деб айтди яқинда 70 ёшни қаршилайдиган Шварценеггер.

"Мен фильмда бўламан", деб қўшимча қилди актёр.

Фильмнинг сўнгги қисми "Терминатор: Генезис" 2015 йилда экран юзини кўрганди.

Top