Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон жанубида 6 балли зилзила рўй берди
© Fotolia / Arkady Chubykin
22 май куни Қирғизистон ва Тожикистон чегараси ҳудудида 6 баллик зилзила рўй берди. Қирғизистон ФВВ маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида ҳалокатлар рўй бергани ҳақида маълумот келиб тушмаган.
"Республика фанлар академияси қошидаги сейсмология институти маълум қилишича, Қирғизистон жанубида, Тожикистон билан чегарада маҳаллий вақт билан соат 15:23да (Тошкент вақти билан 14:23) зилзила содир бўлди", дейилган хабарда.
Сейсмологлар маълумотига кўра, зилзила кучи марказда 6 баллни ташкил этган. Бор-Добо, Қора-Киндик қишлоқлари аҳолиси 5 балли зилзила кучини сезишган, Нурда 4,5 балл, Соритошда эса 4 балли зилзила қайд этилган.
3 май куни Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида, Душанбедан 257 км масофада (Фарғонадан 105 км, Боткентдан 70 км) 7 балли зилзила кузатилганди. Бу зилзила кучи Бишкекда, Олмаотада ва Тошкентда сезилганди. Шу куни афтершок рўй берган, ер 5,5 балли куч билан силкинганди. Шу кунги ер қимирлашлари оқибатида 520га яқин уй вайрон бўлган, яна 500га яқин бино таъмирталаб аҳволга келганди.
Мавзуга оид
21:53 / 26.02.2026
Европа Иттифоқи Қирғизистондан Россияга реэкспорт устидан назоратни кучайтиришни талаб қилди
17:44 / 23.02.2026
«Дўстимни огоҳлантиргандим» – Жапаров Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидаги ўзгаришлар ҳақида
19:27 / 21.02.2026
Қирғизистонда президентга бўйсунадиган тергов қўмитаси тузилади
18:38 / 17.02.2026