16:20 / 22.05.2017
4832

Тель-Авивда автомобиль пиёдалар устига юриб борди

Исроил пойтахти Тель-Авивда автомобиль пиёдалар устига ҳайдалди.  Haaretz хабарига кўра, бу ҳодиса оқибатида 5 киши жабрланган.

The Sun нашрида ёзилишича, жабрланганларнинг икки нафари оғир аҳволда қолмоқда.

Ҳодиса сабаблари аниқлаштирилмоқда.

Arutz Sheva хабарига кўра бу теракт эмас, одатдаги йўл-транспорт ҳодисаси эди.

Қайд этиш керакки, бу ҳодиса АҚШ президенти Доналд Трампнинг Тель-Авивга ташрифи вақтида рўй берди.

Top