Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эверестда 4 альпинистнинг жасади топилди
Эверестда 4 альпинистнинг жасади топилди. Бу ҳақда Himalayan Times нашри хабар берди.
Икки хорижлик – бир аёл ва бир эркак ҳамда уларга йўлбошчилик қилган икки кишининг жасади дунёнинг энг баланд чўққисини забт этиш олдидан охирги лагерь ҳисобланган 4-базавий лагерь яқинидаги чодирда топилган. Жасадларни 21 май куни чўққидан словакиялик Владимир Штрбанинг жасадини олиб тушган Seven Summit Treks компанияси йўлбошчилари аниқлашган.
Тахминларга кўра, альпинистлар чодирда кислород етишмаганидан ҳалок бўлишган.
Нашр маълумотларига кўра, ҳалок бўлган альпинистлар янги трекинг кампанияси доирасида чўққига кўтарилишаётган бўлган. 21 май куни улар билан алоқа йўқолиб қолганди.
Май ойида Эверестда ҳаммаси бўлиб 9 киши ҳалок бўлди.
Мавзуга оид
20:10 / 07.06.2026
6 кун Эверестда ёлғиз: йўқолган алпинист мўъжиза туфайли тирик қолди ва ўзи пастга тушиб келди
22:44 / 23.04.2026
Эверестдаги гидлар сайёҳларни заҳарлаш ва фирибгарликда айбланмоқда
21:44 / 05.10.2025
Бўрон туфайли Эверестнинг шарқий ёнбағрида мингга яқин одам қолиб кетди
07:47 / 01.10.2025