Google рақамли офис доскаларини сота бошлади

Google компанияси Google Jamboard интерактив доскалари сотуви бошлангани ҳақида маълум қилди. Қурилма Hangouts мессенжери ва Google’нинг G Suite офис тўплами (“Ҳужжатлар”, “Тақдимотлар” ва “Диск” иловаси) билан ишлашга мўлжалланган, деб хабар бермоқда CNet.

The Verge портали муаллифларининг қайд этишича, Jamboard – бу “ғалати ҳамда қизиқ” қурилма бўлиб, у коммуникация ва масофадан туриб ишлаш, шунингдек, офисда ёки кичик корхонадаги иш жараёнида фойдаланилиши мумкин. Шу билан бирга, қурилма аслида оддий офис доскаси бўлиб, рақамли стандартларга мослаштирилган, холос.
Унда хатти-ҳаракатни бир миллиметрга қадар аниқ пайқовчи стилуслар ёрдамида чизиш ҳамда ёзилган нарсани бармоқлар ёки катта “ақлли ўчиргич” ёрдамида ўчириб ташлаш мумкин.
Jamboard’да виртуал стикерлар қолдириш ҳамда уларга суратлар, клип-арт ёки эмодзи қўшиш мумкин. Худди шундай функциялар iOS ва Android негизида ишловчи қурилмаларга мўлжалланган Jamboard иловасида ҳам бор.
Jamboard’да яна бир функция борки, унинг ёрдамида ўрнатилган микрофон ва қўшимча HD-камера орқали видеоалоқага чиқиш мумкин. Verge мухбирининг аниқлашича, Jamboard бир вақтнинг ўзида ёки “ақлли доска” экрани, ёхуд камерадан олинган тасвирни кўрсатиши мумкин. Бу икки визуал каналларни қурилманинг ҳозирги нусхасида уйғунлаштириш мумкин эмас.
Androidcentral нашрининг таъкидлашича, Jamboard нархи 4 минг 999 доллардан бошланади. Бунда унинг ичига иккита стилус, битта “ақлли ўчиргич” ва деворга мустаҳкамлаш учун зарур нарсалар киради. Шу билан бирга, фойдаланувчилар ҳар йили хизмат кўрсатиш тўпламини харид қилиши даркор, унинг қиймати 600 долларни ташкил этади. Jamboard нархи ичига қурилмани вертикал ўрнатиш учун зарур бўлган стенд кирмади ва у 1349 долларга алоҳида сотилади.
The Verge Google Jamboard’нинг унинг асосий рақобатчиси - Microsoft Surface Hub билан таққослади. Маълум бўлишича, Jamboard 4 минг долларга арзон бўлгани ҳолда, “фақатгина Google Docs ишлайдиган ноутбукка” ўхшаш. Microsoft қурилмаси эса – бу тўлақонли компьютер экан.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Илон Маск аста-секин сиёсатдан кетишга ваъда берди
Жаҳон | 00:53
-
ИИБ ходимини пичоқлаган шахсни қўлга олишда ёрдам берган фуқаро 10 млн сўм билан тақдирланди
Жамият | 23:56 / 20.05.2025
-
Путин ва Трамп мулоқоти: бу гал ҳам ҳеч қандай натижа бўлмади
Жаҳон | 23:48 / 20.05.2025
-
Хитой космик станциясидан номаълум микроб штамми топилди
Фан-техника | 23:35 / 20.05.2025
Мавзуга оид

09:55 / 15.05.2025
“Сунъий идрок ҳали ўзбекчани тўлиқ тушунмайди” – Google’дагиларга дарс ўтган ўзбек қизи

23:45 / 05.05.2025
Google филм ва телешоулар ишлаб чиқариш бўйича янги бўлинмасини ишга туширди

20:45 / 22.04.2025
АҚШ Адлия вазирлиги Googleʼдан Chrome браузерини сотишни талаб қилмоқда

23:07 / 17.04.2025