13:24 / 24.05.2017
11428

Қозоғистонда автомобиль ишлаб чиқариш 3,5 баробарга ортди

Фото: Колеса

Қозоғистон ҳудудида 2017 йилнинг 4 ойи давомида 5050 та автотранспорт воситаси ишлаб чиқарилди, уларнинг умумий қиймати 28,9 млрд. тенгега тенг, деб хабар бермоқда Nur.kz «КазАвтоПром» матбуот хизматига асосан.

Ишлаб чиқариш ҳажмлари ўтган йилги кўрсаткичдан 3,5 баробар кўпроқ бўлди. Енгил автомобиллар ишлаб чиқариш даражаси 5,4 баробарга ошиб, 4 571 тани ташкил этди.

2017 йилнинг январь-апрель ойлари якуни бўйича автобус техникаси ишлаб чиқариш бир йил аввалги кўрсаткични 2 баробарга ортда қолдирди. Юк автомобилларини ишлаб чиқариш эса 36 фоизга қисқарди.

2017 йилнинг апрель ойи натижасига кўра, 1645 та автомобиль чиқарилган (2016 йилнинг худди шу даври билан таққослаганда ўсиш 4,2 баробарни ташкил қилди).

Қозоғистондаги автозаводлар 3859 та машинани сотди, бу ўтган йилги кўрсаткичдан 37,2 фоизга кўпроқ. 

2017 йилнинг тўрт ойи якунига кўра, Қозоғистонда йиғилувчи энг талабгир енгил авто брендлари орасида етакчилик Lada (1897 та), KIA (600 та), Hyundai (345 та), Chevrolet (264 та) ва JAC’га (174 та) тегишли бўлди. 

Top