Жаҳон | 17:10 / 25.05.2017
10987
1 дақиқада ўқилади

Москвада терактлар содир этишга тайёрланган шахслар қўлга олинди

Фото: © РИА Новости

Москва шаҳридаги транспорт объектларида қўпорувчилик ҳаракатлари содир этишга тайёрланган ИШИД аъзолари қўлга олинди. Россия ФСБ маълумотига кўра, 4 кишидан иборат гуруҳ таркибига Россия ва Марказий Осиё фуқаролари кирган.

Ўтказилган махсус амалиёт вақтида уларнинг квартирасидан портловчи қурилмалар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган лаборатория топилган. Ундан ташқари ишлатишга тайёр бўлган, турли темир бўлаклари билан тўлдирилган портловчи қурилма, ўқотар қуроллар, гранаталар ҳамда экстремистик адабиётлар ҳам аниқланган.

Маълум қилинишича, террорчилар гуруҳи Сурия ҳудудидан туриб бошқарилган. Теракт амалга оширилганидан кейин улар Сурияга бориб ИШИД сафига қўшилишни режалаштирганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид