18:23 / 25.05.2017
24736

Сўровнома: 9-синф битирувчилари қайси йўналишда ўқишни кўпроқ хоҳламоқда?

Жорий йилда 9-синфни битираётган 467 019 нафар ўқувчилар ўртасида сўровнома ўтказилди. Бу ҳақда Кун.uz’га Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

9-синф битирувчиларидан 228 514 нафари қиз бола бўлса, 238 505 нафар ўғил болалардир. 

Сўровнома якунларига кўра, академик лицейларга 44 900 нафар ўқувчи ҳужжат топшириши мумкин бўлса, касб-ҳунар коллежларида таълимни 424 299 нафар ўқувчи давом эттириши эҳтимолга яқин.

Академик лицейларда ўқишни истаганлар қуйидаги йўналишларни танлаган: санъат – 0,1 фоиз, хорижий филология – 1,9 фоиз, ижтимоий гуманитар фанлар – 1,7 фоиз, табиий фанлар – 1,4 фоиз, аниқ фанлар – 4,0 фоиз.

Касб-ҳунар коллежларида эса бу ҳолат қуйидагича: хизматлар – 13,6 фоиз, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот – 31,8 фоиз, қишлоқ ва сув хўжалиги – 11,1 фоиз, ишлаб чиқариш ва техник – 17,8 фоиз, ижтимоий, иқтисод ва ҳуқуқ – 8,4 фоиз, гуманитар – 8,1 фоиз.

Қайд этилишича, 9-синф битирувчиларининг академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қамраб олиш жараёнлари электрон дастур орқали тўлиқ назорат қилинмоқда.

Top