Ўзбекистон | 18:30 / 27.05.2017
7309
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг Бельгия Қироллигидаги янги элчиси тайинланди

Дилёр Ҳакимов Ўзбекистоннинг Бельгия Қироллигидаги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда ишончли манбалар хабар берди.

Маълумот учун, Дилёр Ҳакимов бундан аввал Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили, шунингдек, Ўзбекистон ТИВнинг АҚШ ва Америка департаментида раҳбар сифатида ишлаган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид